Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган 50-иловаcига мувофиқ 3-ta’lim (O’MKHT) shakli Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг 2017/2018 ўқув йили бошига йиллик давлат статистика ҳисоботини – Давлат статистика органларига 5 октябрдан кечиктирмасдан тақдим этишингиз юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.
Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.
Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
3-ta’lim (O’MKHT) shakli йиллик давлат статистика ҳисоботини тўлдириш бўйича батафсил маълумотни 0-371-230-88-27, 0-371-230-88-28 телефонлари орқали жавоб олишингиз мумкинлигини маълум қилади.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________