Бошкармада коррупцияга карши курашиш буйича семинар ташкил қилинди

image_pdfimage_print

          Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юридик хизмат фаолиятини, қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини Давлат статистика қўмитаси тизимида таъминлаш ҳамда улардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган семинарлар режа-жадвалига асосан 2017 йил 30 март куни Тошкент шаҳар статистика бошқармасида бошқарма бошлиғи бошчилигида ва бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, тармоқ бўлим бошлиқлари, юридик хизмат юрисконсульти ва туман статистика бўлимлари бошлиқлари иштирокида семинар ташкил этилди.

          Семинарда куйидаги масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди:

          1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (12/1-123-сон 09.02.2017 йил) ҳамда Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 13 февралдаги 4-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда келгусида тизимда Юридик хизматлар фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари.

          2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича давлат статистика органларининг вазифалари.

          3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ““Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори ҳамда у билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурини, Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 7 февралдаги 2-сонли буйруғи ҳамда 21 февралдаги 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизимида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирларни ижросини таъминлаш юзасидан давлат статистика органларини мажбуриятлари.

          4. Давлат статистика органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари, статистика соҳасига оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олиш борасида 2017 йил давомида профилактика ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 25 январдаги 01/2-01-19/3-55-сонли топшириқ хатининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар.

          5. Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 8 апрелдаги 22-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизими ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларининг мазмун-моҳияти ва давлат статистика органлари ходимларининг унга амал қилиш шартлари.

          Семинар давомида бошқарманинг тармоқ статистика бўлим бошлиқлари сўзга чиқиб ўз фикр мулохазаларини билдиришди.

          Кун тартибидаги масалалар ва улар тўғрисидаги фикр-мулохазалар алмашинилда ва семинар бахс мунозаралар тарзда ўтди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________