Бошкармада коррупцияга карши курашиш буйича давра сухбати ташкил килинди.

image_pdfimage_print

Давлат статистика қўмитаси ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш бўйича давра сухбати ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 30 май куни Давлат статистика қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси биносида давлат статистика органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра сухбатидан кўзланган асосий мақсад жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш ва коррупция ҳолатларини юзага келишини олдини олишдир.

Йиғилиш  давомида сўзга чиққанлар  Давлат статистика қўмитасининг “2016-2017 йилларда давлат статистика органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар доирасида тизимда  амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек давра суҳбатида, давлат статистика органларида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Давра суҳбати давомида, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан коррупцияга қарши курашиш борасида фикр алмашилиб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбатида Давлат статистика қўмитаси, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ва туман статистика бўлимларининг масъул ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________