Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

image_pdfimage_print

      Давлат статистика қўмитасининг ташаббуси билан 2017 йил 23 июнь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги
ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўқув семинар ташкил этилди.

      Ўқув семинарда, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, белгиланган вазифалар доирасида давлат статистика органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.

      Шунингдек, давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартиб қоидалари, афзалликлари ва бу борада ҳисобот тақдим этувчилар учун яратилган имкониятлар
ва қулайликлар, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистика соҳасига оид яратилган енгилликлар ва ушбу қонун талабларини ижросини таъминлаш механизмлари тўғрисида, давлат статистика тизимида ахборот – комуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, давлат интерактив хизматларининг самарали фаолиятини таъминлаш юзасидан белгиланган вазифалар ҳамда бу борада фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва бошқа қатор масалалар муҳокама этилиб, бу борада иштирокчиларга зарур маълумотлар берилди.

      Ўқув семинарда, давлат статистика органларида коррупцияга қарши курашиш
ва унинг олдини олиш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

      Тадбир иштирокчилари томонидан статистика органларининг расмий веб-сайтларида давлат статистика ҳисоботларини электрон тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

      Мазкур тадбирда, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, ОАВ вакиллари, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ва туман статистика бўлимлари масъул раҳбар ва ходимлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимлари иштирок этдилар.

      Ўтказилган тадбир давомида, иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тўғрисида қўлланмалар ва буклетлар тақдим этилди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________