image_pdfimage_print

Корхоналар ва ташкилотлар диққатига!

          Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги “Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сон қарорига асосан, 2015 йилдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъий назар, микрофирмалардан ташқари саноат ва қурилиш соҳасидаги барча корхоналар бўйича улар фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортларини ҳар йили расмийлаштириш тартиби жорий этилди.

          2017 йил учун юқорида қайд этилган барча корхона ва ташкилотлар тасдиқланган намунавий шаклдаги паспортларни жорий йилнинг 1 апрелига қадар Интернет тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари керак.

Маълумот учун телефонлар:

саноат корхоналар учун-230-88-16,230-88-17;
қурилиш корхоналари учун-230-88-18,230-88-19.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси.

          Корхоналарнинг намунавий шакллардаги паспортлари (26.01.2015 йилдаги 11-сон ВМҚга 1 ва 2-иловалар) ҳамда саноат ва қурилиш корхоналари фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг Паспортини тўлдириш методологияси stat.uz ва norma.uz сайтларида жойлаштирилган.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________