Мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариш ҳажмида якка тартибдаги тадбиркорларнинг салмоғини баҳолаш учун 2018 йилнинг 23-26 январь кунлари давлат статистика идоралари томонидан танлама кузатувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда

image_pdfimage_print

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 126 – сонли буйруғига асосан “Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланнувчи жисмоний шахсларнинг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вақтинчалик тартиб” тасдиқланди.

Мазкур Вақтинчалик тартибга асосан 2018 йилнинг 23-26 январь кунлари 1-sanoat (JSh) кузатув анкетаси бўйича ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган жисмоний шахсларнинг танлама кузатувларини ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу кузатув Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ўтказилаётган бўлиб, унинг мақсади, мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариш ҳажмида якка тартибдаги тадбиркорларнинг салмоғини баҳолаш учун зарур бўлган статистик маълумотларни шакллантириш ҳисобланади.

Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган жисмоний шахсларни мазкур сўровда фаол иштирок этишларини сўрайди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________