Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан 1-КВ (йиллик) давлат статистика ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

image_pdfimage_print

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такамиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли қарорда белгиланган устивор йўналишлардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширилиб борилишини ўз вақтида ва ишончли статистик маълумотлар билан таъминлаш, шунингдек қонун ҳужжатлари ижроси ва давлат статистика ишларини ишлаб чиқариш дастурини сифатли ва тўлиқ таъминлаш мақсадида, тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган 1-КВ (йиллик) давлат статистика ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши борасида Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан 2018 йил 11 январь куни Чилонзор, Учтепа ва Яккасарой туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

          Мазкур ўқув-семинарда давлат статистика тизимидаги ўзгаришлар, давлат статистика ҳисоботини тақдим этишдаги янги яратилган имтиёзлар ва қулайликлар, қолаверса 2018 ҳисобот йили учун янгидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ва Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган 1-КВ (йиллик) давлат статистика ҳисоботи шакли бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

          Шунингдек, давлат статистика ҳисобот шаклини тўлдирилиши тартиб қоидалари ва электрон жўнатиш дастури бўйича батафсил маълумотлар берилди.

          Шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан статистика ҳисоботларини тақдим этишда учрайдиган тушунмовчиликлар ва уларни қизиқтирган саволларга Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________