Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида Давлат статистика қўмитаси раисининг туманнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан Сайёр қабул куни бўлиб ўтди.

image_pdfimage_print

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 декабрдаги селектор йиғилишининг 152-сонли баёнида белгилаб берилган вазифаларининг ижроси юзасидан, Давлат статистика қўмитаси Раиси ва раис ўринбосарларининг 2018 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманларда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари мурожатлари учун сайёр қабуллар жадвалига асосан 2018 йил 26 январь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломовичнинг Сайёр қабул куни ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.Бегалов сўзга чиқиб, бугунги кунда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва ишлаб чиқарилаётган статистик маълумотлар, уларнинг шакллантириш жараёнлари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартиб қоидалари, афзалликлари ва бу борада ҳисобот тақдим этувчилар учун яратилган имкониятлар ва қулайликлар, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистика соҳасига оид яратилган енгилликлар ва ушбу қонун талабларини ижросини таъминлаш механизмлари тўғрисида, давлат статистика тизимида ахборот – комуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, давлат интерактив хизматларининг самарали фаолиятини таъминлаш юзасидан белгиланган вазифалар ҳамда бу борада фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва бошқа қатор масалалар муҳокама этилиб, бу борада иштирокчиларга зарур маълумотлар берилди.

Мазкур тадбирда, туман ҳокими, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг малакали мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, туманнинг солиқ, банк, коммунал ташкилотлари ва бошқа соҳа мутахассислари иштирок этиб, улар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Сайёр қабул куни давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг вакилларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан эсталик совғалари топширилди.

Тадбирдан сўнг, Шайхонтохур туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар тақдим этилди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________