Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари томонидан 1-ta’lim shakli “мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини тўғри ва сифатли тақдим этиш тартиби юзасидан ўтказилган ўқув семинар тўғрисида.

image_pdfimage_print

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қароридан келиб чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар жараёнини статистика кузатувлари орқали тўлиқ ва ҳаққоний акс эттиришни таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ижтимоий соҳа статистикаси бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 21 декабрь куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманининг мактабгача таълим бўлимида, 26 декабрда Шайхонтоҳур туманининг мактабгача таълим бўлимида, шунингдек 28 декабрь куни Миробод ва Яшнобод туманларининг мактабгача таълим бўлимларида муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида 1- ta’lim shakli “мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўғрисида” давлат статистика ҳисоботини тўғри ва сифатли тақдим этиш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

          Мазкур ўқув семинарда иштирокчиларга 1- ta’lim shakli “мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини тўғри тўлдирилиши, ҳисоботга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек ҳисоботни интернет тизими орқали электрон тарзда юбориш тартиб-қоидалари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

          Йиғилиш давомида мактабгача таълим муаасасалари раҳбарлари ушбу ҳисобот бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларига Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шайҳонтоҳур

Миробод

Мирзо Улуғбек

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________