Тошкент шаҳридаги ҳисобот такдим этувчи корхоналар диққатига!

image_pdfimage_print

          Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон қарорига 102/7-сон иловасига мувофиқ 1-KB shakliga ilova (EKO) shakli “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботини” Давлат статистика органларига 26 февралдан, Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмасдан интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

          Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

          Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

          1-KB shakliga ilova (EKO) shakli йиллик давлат статистика ҳисоботини тўлдириш бўйича батафсил маълумотни 0-371-236-79-08 телефонлари орқали жавоб олишингиз мумкинлигини маълум қилади.

          1-KB shakliga ilova (EKO) shakli давлат статистика хисоботини куйида келтирилган руйхатдаги ташкилотлар тақдим этадилар.

Катталаштириш учун расмга босинг.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________