Тошкент шаҳрида автомобилларга газ тўлдириш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

          2017 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан автомобилларга газ тўлдириш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 ноябрдаги ПФ-5087-сон Фармони ижросини таъминлаш борасида ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга кенг жалб қилиш мақсадида саноат соҳасида Экспертлар кенгаши ташкил этилганлиги, ушбу кенгаш бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш тўғрисидаги ҳамда ваколатли давлат оганларига қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ноаниқликлар ва турлича ёндашувларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

          Ушбу семинарда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 3 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Эксперт кенгашининг жорий йил 27 сентябрида бўлиб ўтган мажлисида Автомобилларга газ тўлдиргич компрессор станциялар (АГТКС)нинг фаолиятини ИФУТ (ОКЭД) бўйича 47.30.0 “Ихтисослашгани дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдоси” коди билан ҳисобга олиш тўғрисида қарори ва мажлис баёнининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, белгиланган вазифалар доирасида давлат статистика органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.

          Шунингдек, давлат статистика ҳисоботларида мазкур фаолиятни МСТ (СКП) таснифлагичи ва кейинчалик ИФУТ(ОКЭД) бўйича тўғри кодланишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича тадбиркорлик субъектларига батафсил тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

          Семинарда, давлат статистика органларида Экспертлар кенгаши қарориннинг натижалари давлат статистика ҳисобот шаклларида тўғри ва сифатли тўлдириш ҳамда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш борасида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________