Туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятларининг ваколатли органлари диққатига!

          Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган 78-иловаcига мувофиқ 1-hudud shakli йиллик “Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисоботи” ни Давлат статистика органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз юзасидан эслатиб ўтади.

          Мазкур ҳисобот, интернет тармоғида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг toshstat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

          Шунингдек, Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.Қўшимча маълумотлар олиш учун Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Демография ва меҳнат статистика бўлимининг (0-371)230-88-22, (0-371)230-88-23 телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________