Юридик шахслар диққатига!

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларини 2017 йил январ-сентябр ойлари учун қуйидаги:
1-MDS shakli (чораклик) давлат статистика ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санасидан кечиктирмай;
1-K shakli (ойлик) ва 2-invest qurilish shakli (чораклик) давлат статистика ҳисоботларини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-санасидан кечиктирмай;
1-qurilish shakli, 1-BX shakli, 1-transport shakli (чораклик) давлат статистика ҳисоботларини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмай;
1-mehnat shakli (чораклик) давлат статистика ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 4-санасидан кечиктирмасдан электрон имзодан фойдаланган ҳолда интернет тармоғи орқали топширишингиз юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.
Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.
Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________