Ҳурматли корхона ва ташкилот рахбарлари ҳамда ҳисобчилари диққатига!

image_pdfimage_print

          Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларини 2017 йил январь-декабрь ойлари учун қуйидаги:

              – 1-K shakli (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”ини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2 январдан кечиктирмай;

              – 3-sanoat shakli (чораклик) “Тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисидаги хисобот”ини 1 январдан кечиктирмай;

              – 2-invest shakli (чораклик)“Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги ҳисобот”ини 2 январдан кечиктирмай;

              – 1-qurilish shakli (чораклик)“Манзилли инвестиция дастурига киритилган, ижтимоий соҳа объектлари қурилишининг бориши тўғрисидаги ҳисобот”ини 3 январдан кечиктирмай;

              – 5-narx shakli (ойлик) “Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар ва конструкциялар нархлари тўғрисидаги ҳисобот”ини 17 январдан кечиктирмай;

              – 1-ta’lim (MT) shakli (йиллик) “Мактабгача таълим муассасаларининг 2017 йил 1 январига ҳисоботи” ини 16 январдан кечиктирмай;

              – 6-transport shakli (йиллик) “Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот”ини 15 январдан кечиктирмай;

              – 1-mehnat shakli (чораклик) “Меҳнат ҳисоботи”ини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 4 санасидан кечиктирмай;

              – 1-BX shakli (чораклик) “Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот” ини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3 санасидан кечиктирмай;

          Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг Toshstat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

          Шунингдек, Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

          Қўшимча маълумотлар олиш учун Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг (0-371)230-88-07, (0-371)230-88-08 “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________