1-DX “Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида” давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби, 2017 йилда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ҳисобга олишни ташкил этиш ҳамда Аҳоли турмуш даражасини ўрганишда Уй хўжаликлари кузатувига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

image_pdfimage_print

          Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қароридан келиб чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар жараёнини статистика кузатувлари орқали тўлиқ ва ҳаққоний акс эттиришни таъминлаш мақсадида, 2017 йил 10-15 декабрь кунлари Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида 1-DX “Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида” давлат статистика ҳисоботини тўлдириш, 2017 йилда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ҳисобга олишни ташкил этиш ҳамда Аҳоли турмуш даражасини ўрганишда Уй хўжаликлари кузатувига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

          Ўқув семинарда, Ўзбекистон Республикасининг 1-DX shakli йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисоботининг ўз вақтида ва сифатли тўлдирилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларига атрофлича тушунтирилиб, бу борада давлат статистика органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.

          Шунингдек, маҳалла фаолларига Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан уй хўжаликлари кузатуви танланма асосда ўтказилиши, кузатув ўтказиш учун статистика органлари ва уй хўжаликлари ўртасида шартнома тузилиши ва кузатув бир ой давомида олиб борилиши, уй хўжаликларидан олинган бирламчи маълумотлар сир сақланиши, шартномага асосан кузатувда муваффақиятли иштирок этган уй хўжаликларига белгиланган тартибда рағбатлар берилиши тўғрисида маълумот берилди.

          Тошкент шаҳар аҳолисининг турмуш даражасини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган уй хўжаликлари танлама кузатувлари натижасида аҳоли (уй хўжаликлари)нинг даромадлари (бевосита расмий ва норасмий даромадлари), харажатлари ва унинг таркиби, озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, таъминланганлик даражаси, яшаш шароитлари, бандлиги, таълим даражаси ва шу каби бошқа кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати учун, келгусида иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган режаларни тузишга муҳим маълумот манбаи ҳисобланишига алоҳида тўхталиб ўтилди.

          Ўқув семинарда, давлат статистика органларига Давлат статистика хисоботини тақдим этиш хамда уй хўжаликлари кузатувларини ҳамкорликда ўтказишни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
Ўтказилган тадбир давомида иштирокчиларга Уй хўжаликлари кузатуви ҳамда 1-DX shakli Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тўғрисида қўлланмалар ва буклетлар тақдим этилди.

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________