image_pdfimage_print

2017 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ-СЕНТЯБРЬ ҲОЛАТИ УЧУН ТОШКЕНТ ШАҲРИДА
АСОСИЙ КАПИТАЛГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР

          Тошкент шаҳрида ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни ривожлантириш учун барча мулкчилик шаклларидаги ташкилотларнинг 2017 йил январь-сентябрь ойида 7224,2 млрд.сўм ёки 2016 йилга нисбатан 98,1 фоиз асосий капиталга инвестицияларидан фойдаланилди.

          2017 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига Давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун амалда 318,9 млрд. сўм фойдаланилди, улардан 22,3 фоиз Республика йўл жамғармаси (51,9 млрд.сўм); мос равишда, 34,4 фоизини умумтаълим ва тиббиёт муассасаларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш, реконструкция қилиш фонди ҳисобидан (109,8 млрд.сўм); 43,3 фоиз ОЎМнинг материал техник базасини ривожлантириш фонди (138,1 млрд.сўм) инвестициялар ўзлаштирилди.

Асосий капиталга хорижий инвестициялар ва кредитлар

          2017 йил январь-сентябрь ҳолатига 893,0 млрд.сўм (доллар эквивалентида 191,8 млн. АҚШ доллари) ёки ўтган йилга нисбатан 61,4 фоиз асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди ва унинг жами асосий капиталга инвестициялардаги улуши 12,4 фоизни ташкил этди.

          Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар томонидан 577,2 млрд.сўм ёки жами хорижий инвестицияларнинг 64,6 фоизи ўзлаштирилди.

          2017 йил январь-сентябрь ҳолатига ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 561,5 млрд.сўмни (доллар эквивалентида 113,2 млн. АҚШ доллари) ташкил этиб, жами инвестициялардаги улуши 7,8 фоизни ташкил этди.

          Қурилиш ишлари. 2017 йил январь-сентябрь ҳолатига 4128,7 млрд.сўм (ўтган йилга нисбатан 108,1 фоизга), улардан кичик пудрат ташкилотлари ва микрофирмалар томонидан 2866,3 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 110,4 фоиз қурилиш ишлари бажарилди.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________