image_pdfimage_print

 
 
 
 
 Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил январь-сентябрда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми 26382,6 млрд.сўмни ташкил этди ва 2016 йилнинг январь-сентябрига нисбатан ўсиш суръати 106,1 фоизга тенг бўлди.
2017 йил январь-сентябрь ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 111,9 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръатига асосий таъсири саноат (30,1%), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (19,5%), қурилиш (8,0%) тармоқларидаги ялпи қўшилган қиймат ҳиссасига тўғри келмоқда.

ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 64,2 фоизи кичик тадбиркорлик (бизнес) ҳиссасига тўғри келди ва бу кўрсаткич 2016 йил январь-сентябрда 66,6 фоизни ташкил қилди.

2017 йил январь-сентябрда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида хизматлар улуши 61,9 фоиз (2016 йил январь-сентябрда 61,1 фоиз)ни ташкил қилди.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________