image_pdfimage_print

Тошкент шаҳрида 2017 йил январь-сентябрь ойлари учун саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш соҳасининг асосий кўрсаткичлари

Тошкент шаҳрида саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудда ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

2012-2016 йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида кўплаб янги турдаги, рақобатбардош ва қўшимча қийматга эга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилдики, бу пировардида соҳада ана шундай юқори ўсиш суръатига эришиш имконини берди.

2017 йил январь-сентябрь ойларида эса Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми таққослама нархларда 18 980.1 млрд сўмни ташкил этиб, бў ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104.5 фоизга ошган демакдир. Бунда Яшнабод тумани 2 419.3 млрд сўм, Шайхонтохур тумани 2 144.2 млрд сўм ва Чилонзор тумани 2 137.4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарган.

Саноат соҳасида модернизациялаш кўламларини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида,саноат соҳаси корхоналарида ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиши давом эттирилди.

Тармоқ корхоналари томонидан жорий 2017 йилнинг 3-чорагида 18 980,1 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,5%ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида саноат тармоғида жами Тошкент шаҳри миқёсида Яшнабод(12.8 %), Чилонзор(11.3 %) ва Шайхонтоҳур(11.3%) туманларининг саноатидаги улуши нисбатан юқори бўлди.

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади.

Хусусан, 2000 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари умумий ҳажмида қарийб 31,0 фоизи иқтисодиётнинг фаол ривожланиб бораётган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2012 йилда бу кўрсаткич 41,6 фоизни, 2013 йилда 49,8 фоизни, 2014 йилда 68,0 фоизни, 2015 йилда 68,6 фоизни, 2016 йилда эса 83,0 фоизни ташкил этди ёки 2000 йилга нисбатан қарийб +52,0 фоизга ўсди.

Жорий 2017 йил январь-сентябрида ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан, саноат тармоғидаги корхоналар томонидан электроэнергетика ишлаб чиқариш-7,8 %га, ёқилғи – 6,3%га, қора металлургия – 2,9%га, кимё ва нефт – 7,1%га, қурилиш материаллари- 5,3%га, машинасозлик ва метални қайта ишлаш-9,1%га ва тиббиёт соҳасида ишлаб чиқариш 60,1% га оширилди. Шу билан бирга, жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида, ёғочни қайта ишлаш саноатидаги корхоналар томонидан ёғоч ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 17,0% га оширилди.

Шунингдек 2017 йилнинг январ-сентябрь ойларида, Тошкент шаҳарида саноати корхоналари томонидан сотиш нархларида 9 797,0 млрд.сўмлик (2016 йилнинг январ- сентябрига нисбатан 103,6%) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, Яшнабод ва Чилонзор туманларинг ушбу тармоқдаги улуши мос равишда 12.2% (1196,2 млрд.сум) ва 13.2 % (1294,0 млрд.сум) ташкил этмоқда. Ундан ташқари Олмазор тумани 1274,4 млрд сумлик ва Сергели туманинг 1071,1 млрд сумлик махсулот ишлаб чиқарганини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

Давлат ва хусусий бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги доимо ҳар бир замонавий демократик давлатнинг диққат эътиборида бўлган. Кейинги йилларда бутун дунёда ҳукумат ва бизнес ҳамкорлигининг кучайиши тенденцияси кузатилмоқда.

Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширади, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг кўплаб муаммоларини ҳал этишда ёрдам беради. Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини ҳисобга олиб, таркибий тузилмасига эътибор берсак хўжалик уюшмалари ва қўшма корхоналар мулки мос равишда 2017 йил 01 октябрь ҳолатида 8 190.5 млрд ва 7 742.4 млрд сўмлик маҳсулот (хизмат, ишлар) ишлаб чиқарганини айтиб ўтиш лозим.

Шунингдек акциядорлик жамиятлари мулки томонидан 1 462.9 млрд сўмлик, фуқаролар ва кооперацион мулкчилик шакллари ҳисобига эса 1 777.3 млрд сўмлик маҳсулот(хизмат, ишлар) ишлаб чиқарилган.

Бозор иқтисодиёти шароитида истеъмол товарлари ва хизматлар бозорини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш устувор вазифалардан бири саналади. Чунки у орқали аҳоли ўртасида иқтисодий муносабатлар ўрнатилади ва одамларнинг моддий эҳтиёжлари қондирилади.

Тошкент шаҳрида 2017 йил январь-сентябрь ойларида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 9 797.0 млрд.сум ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 103.6 %. Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг эса жами истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 44,9 фоизни ва ҳажми 4 398.9 млрд сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108.1 %. Яшнабод тумани 1196.2 млрд сўм, Олмазор тумани 1274.4 млрд сўм ва Чилонзор туманлари 1294.0 млрд сўмлик истеъмол товарларини ишлаб чиқаргани алоҳида аҳамиятга эга.

Бу бозорни равнақ топтириш учун, аввало, маркетинг фаолиятини тўғри йўлга қўйиб, самарали бошқариш лозим. Ушбу фаолият эса сотувчиларни ва харидорларни юқори даражада ташкил этилган сервис асосида кутиб олишга қаратилган тадбирлар йиғиндисидан иборатдир. Унинг мамлакат миқёсидаги ижтимоий-иқтисодий моҳияти соҳадаги ишларни замонавий маркетинг тамойиллари асосида олиб бориш заруриятини белгилайди. Бу бозорда кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш ва маҳсулотларни харид қилиш айнан истеъмол бозорида маркетинг фаолиятининг шаклланиш ва ривожланиш истиқболлари билан боғлиқдир.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________