image_pdfimage_print

Ташқи савдо статистикаси

          Тошкент шаҳарнинг ташқи савдо айланмаси 2017 й январ-октябр ҳолати бўйича
6 971 547,1 минг АҚШ долларини ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбаттан 107,0 фоизни, шу жумладан МДҲ мамлакатлари бўйича 2 476 961,5минг АҚШ долларни (113,1) бошқа хорижий мамлакатлар бўйича 4 494 585,6 минг АҚШ долларни (103,9) ташкил қилади.Экспорт ҳажми 2 186 879,7 минг АҚШ долларни, шу жумладан МДҲ мамлакатлари бўйича экспорт 902 863,1 минг АҚШ долларни (102,9) бошқа хорижий мамлакатлар бўйича экспорт 1 284 016,6 минг АҚШ долларни (104,4) Импорт эса 4 784 667,4 минг АҚШ долларни шу жумладан МДҲ мамлакатлари бўйича импорт 1 574 098,4 минг АҚШ долларни (119,9) бошқа хорижий мамлакатлар бўйича импорт 3 210 568,9 минг АҚШ долларни (103,7) ташкил қилади.

          2017 йил январ-октябр ҳолатига ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларнинг улуши 35,5% бошқа хорижий давлатлар улуши 64.5% ташкил этди.

          Экспорт ҳажми 2017 йил январ ҳолатига 211833,8 минг АҚШ долларни ташкил этган бўлса 2017 йил январ-октябр ҳолатига бу кўрсатгич 2 186 879,7минг АҚШ долларига етди. 2017йил январ-октябр ҳолатига экспорт ҳажмида МДҲ давлатларнинг улуши 41,3% бошқа хорижий давлатларнинг улуши эса 58,7% ташкил этди.

          Импорт ҳажми 2017 йил январ ҳолатига 338676,6 минг АҚШ долларни ташкил этган бўлса 2017 йил январ-октябр ҳолатига бу кўрсатгич 4 784 667,4минг АҚШ долларига етди. 2017йил январ-октябр ҳолатига импорт ҳажмида МДҲ давлатларнинг улуши 32,9% бошқа хорижий давлатларнинг улуши эса 67,1% ташкил этди.

          Экспорт ва импорт ўртасидаги салдо 2017 йил январ ҳолатига -126842,8 минг АҚШ долларни ва 2017йил январ-октябр ҳолатига эса бу кўрсаткич -2 597 787,7минг АҚШ долларни ташкил этди.

          Тошкент шаҳрида 2017 йил январ-октябр ҳолатига экспорт таркибида химия саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати 115,0 қора ва рангли металл ўсиш суръати 87,3 машина ва ускуналар ўсиш суръати 127,8 озиқ-овқат маҳсулотлари ўсиш суръати 129,8 энергия ресурслари ўсиш суръати 125,6 хизматлар ўсиш суръати 105,2фоизни ташкил этади.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________