image_pdfimage_print

Тошкент шаҳрида 2017 йил январ-октябр ойлари учун иқтисодий фаолият
турлари бўйича чакана савдо товарайланмаси кўрсаткичлари

          Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва самарали бандлигини таъминлашда савдо соҳасини ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.

          Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишни таъминлаш учун савдо соҳасини жадал ривожлантиришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйишмоқда.

          Савдо соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини кўрсатиб беради.

          Чакана савдо соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш натижасида Тошкент шаҳрида 2017 йил январ-октябр ойларида чакана савдо товарайланмаси ҳажми 19192,1 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,6 фоиз ўсишни таъминлади.

          2017 йил январ-октябр ойларида чакана савдо товарайланмаси, Мирзо Улуғбек (114,2 фоиз), Мирабод (111,9 фоиз), Яшнобод (108,6 фоиз) туманларида ўсиш суръати юқори кўрсаткичга эга бўлди. Энг кам кўрсаткичларни Учтепа (99,6 фоиз), Шайхонтохур (100,8 фоиз), Бектемир (101,8 фоиз)туманлари қайд этди. Тошкент шаҳрида юқори ўсиш суръатларини таъминланиши, аввало аҳоли реал даромадларининг ўсиши, якуний истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиши билан боғлиқ.

          Таркибий тузилмага эътибор берадиган бўлсак, чакана савдо товарайланмасида Чилонзор (17,8 фоиз), Шайхонтохур (13,5 фоиз), Учтепа (12,0 фоиз), Бектемир (11,5 фоиз) туманлари улуши юқори бўлди. Энг кам натижани Яккасарой (3,9 фоиз), Олмазор (4,0 фоиз), Мирзо-улуғбек (4,7 фоиз) туманлари қайд этди.

          2017 йил январ-октябр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик себъектларининг чакана савдо товарайланмасидаги улуши (78.0 фоиз)ни ташкил этди. Шунингдек кичик тадбиркорликнинг ривожланиши чакана савдо товарайланмасида асосий таянчга айланмоқда.

          Бугунги кунда, республика ахолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада ошиб бориши орқали, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларга бўлган талаб кескин ўзгармоқда ва ўз-ўзидан чакана савдо товарайланмаси йиллар давомида мунтазам ошмоқда.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________