image_pdfimage_print

Ташқи савдо статистикаси

Тошкент шаҳарнинг ташқи савдо айланмаси 2017 й январь-сентябрь ҳолати бўйича 6 252 426,8 минг АҚШ долларини ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбаттан 105,7фоизни ,шу жумладан МДҲ мамлакатлари бўйича 2 191 664,3 минг АҚШ долларни (110,6) бошқа хорижий мамлакатлар бўйича 4 060 762,5 минг АҚШ долларни (103,3) ташкил қилади.Экспорт ҳажми 1 983 308,4 минг АҚШ долларни, шу жумладан МДҲ мамлакатлари бўйича экспорт 820 841,50минг АҚШ долларни (104,0) бошқа хорижий мамлакатлар бўйича экспорт 1 162 466,80минг АҚШ долларни (104,5) Импорт эса 4 269 118,4 минг АҚШ долларни шу жумладан МДҲ мамлакатлари бўйича импорт 1 370 822,80минг АҚШ долларни (115,0) бошқа хорижий мамлакатлар бўйича импорт 2 898 295,60минг АҚШ долларни (102,8)ташкил қилади.

2017 йил январь-сентябрь ҳолатига ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларнинг улуши 35,1% бошқа хорижий давлатлар улуши 64.9% ташкил этди.

Экспорт ҳажми 2017 йил январь ҳолатига 211833,8 минг АҚШ долларни ташкил этган бўлса 2017 йил январ-сентябрь ҳолатига бу кўрсатгич 1 983 308,4 минг АҚШ долларига етди. 2017 йил январь-сентябрь ҳолатига экспорт ҳажмида МДҲ давлатларнинг улуши 41,4% бошқа хорижий давлатларнинг улуши эса 58,6% ташкил этди.

Импорт ҳажми 2017 йил январь ҳолатига 338676,6 минг АҚШ долларни ташкил этган бўлса 2017 йил январ-сентябрь ҳолатига бу кўрсатгич 4 269 118,4минг АҚШ долларига етди. 2017 йил январь-сентябрь ҳолатига импорт ҳажмида МДҲ давлатларнинг улуши 32,1% бошқа хорижий давлатларнинг улуши эса 67,9% ташкил этди.

Экспорт ва импорт ўртасидаги салдо 2017 йил январь ҳолатига -126842,8 минг АҚШ долларни ва 2017йил январь-сентябрь ҳолатига эса бу кўрсаткич -2 285 810,1 минг АҚШ долларни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида 2017 йил январь-сентябрь ҳолатига экспорт таркибида кимё саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати 112,3 қора ва рангли металл ўсиш суръати 83,2 машина ва ускуналар ўсиш суръати 129,6 озиқ-овқат маҳсулотлари ўсиш суръати 108,4 энергия ресурслари ўсиш суръати 132,9 хизматлар ўсиш суръати 106,3 фоизни ташкил этади.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________