image_pdfimage_print

Тошкент шаҳрида 2017 йил январь-сентябрь ойлари учун
иқтисодий фаолият турлари бўйича
чакана савдо товарайланмаси кўрсаткичлари

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва самарали бандлигини таъминлашда савдо соҳасини ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишни таъминлаш учун савдо соҳасини жадал ривожлантиришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйишмоқда.

Савдо соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини кўрсатиб беради.

Чакана савдо соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш натижасида Тошкент шаҳрида 2017 йил январь-сентябрь ойларида чакана савдо товарайланмаси ҳажми 17016,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,2 фоиз ўсишни таъминлади.

2017 йил январь-сентябрь ойларида чакана савдо товарайланмаси, Мирзо Улуғбек (113.8 фоиз), Мирабод (112.9 фоиз), Яккасарой (112.3 фоиз) туманларида ўсиш суръати юқори кўрсаткичга эга бўлди. Энг кам ўсиш кўрсаткичларини Учтепа (100.1 фоиз), Шайхонтохур (102.1 фоиз), Бектемир (102.4 фоиз) туманларида қайд этилганини кўришимиз мумкин. Тошкент шаҳрида юқори ўсиш суръатларини таъминланиши, аввало аҳоли реал даромадларининг ўсиши, якуний истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиши билан боғлиқ.

Таркибий тузилмага эътибор берадиган бўлсак, чакана савдо товарайланмасида Чилонзор (17,7 фоиз), Шайхонтохур (13.6 фоиз), Учтепа (11.9 фоиз), Бектемир (11.4 фоиз) туманлари улуши юқори бўлди. Ушбу кўрсаткич Яккасарой (3.9 фоиз), Олмазор (4.0 фоиз), Мирзо-улуғбек (4.7 фоиз) туманларида қайд этилганини кўришимиз мумкин.

2017 йил январь-сентябрь ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик себъектларининг чакана савдо товарайланмасидаги улуши 77.9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич шундан далолат берадики, кичик тадбиркорликнинг ривожланиши чакана савдо товарайланмасида асосий таянчга айланмоқда.

Бугунги кунда, республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориши, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлари натижасида аҳоли даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар ҳамда аҳоли сони ўсиб, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларига бўлган талаб кескин ўзгармоқда ва ўз-ўзидан чакана савдо товар айланмаси йиллар давомида мунтазам ошмоқда.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________