Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

          Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган 83-иловаcига мувофиқ 1-NH shakli йилда бир марта “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида 2017 йил ноябрь ҳисоботи” ни Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (микрофирма ва кичик корхоналар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) давлат статистика ҳисоботини Давлат статистика органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 16-санасидан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз юзасидан эслатиб ўтади.

          Мазкур ҳисобот, интернет тармоғида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

          Шунингдек, Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

          Қўшимча маълумотлар олиш учун Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Демография ва меҳнат статистика бўлимининг (0-371)230-88-22, (0-371)230-88-23 телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси




Тошкент шаҳрида автомобилларга газ тўлдириш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

          2017 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан автомобилларга газ тўлдириш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 ноябрдаги ПФ-5087-сон Фармони ижросини таъминлаш борасида ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга кенг жалб қилиш мақсадида саноат соҳасида Экспертлар кенгаши ташкил этилганлиги, ушбу кенгаш бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш тўғрисидаги ҳамда ваколатли давлат оганларига қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ноаниқликлар ва турлича ёндашувларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

          Ушбу семинарда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 3 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Эксперт кенгашининг жорий йил 27 сентябрида бўлиб ўтган мажлисида Автомобилларга газ тўлдиргич компрессор станциялар (АГТКС)нинг фаолиятини ИФУТ (ОКЭД) бўйича 47.30.0 “Ихтисослашгани дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдоси” коди билан ҳисобга олиш тўғрисида қарори ва мажлис баёнининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, белгиланган вазифалар доирасида давлат статистика органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.

          Шунингдек, давлат статистика ҳисоботларида мазкур фаолиятни МСТ (СКП) таснифлагичи ва кейинчалик ИФУТ(ОКЭД) бўйича тўғри кодланишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича тадбиркорлик субъектларига батафсил тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

          Семинарда, давлат статистика органларида Экспертлар кенгаши қарориннинг натижалари давлат статистика ҳисобот шаклларида тўғри ва сифатли тўлдириш ҳамда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш борасида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.




2017 yil 29 noyabr kuni Mirzo Ulug`bek nomidagi O`zbekiston milliy universitetida “Milliy statistika tizimi, islohotlar, natijalar va kelgusidagi vazifalar” mavzusida ilmiy-uslubiy seminar tashkil etildi.

Tadbirda Davlat statistika qo`mitasi , Kadrlarni qayta tayyorlash va statistik tadqiqotlar markazi, Toshkent moliya instituti, O`zbekiston milliy universiteti xodimlari, talabalar va ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirok etdi.

Seminarda aytilganidek, O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 31 iyulda qabul qilingan “Davlat statistika qo`mitasi tizimi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir chora-tabirlar to`g`risida”gi PQ-3165 son qarorida statistika idoralari faoliyatini xalqaro amaliyotga yanada moslashtirish, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, statistik axborotlarning maksimal darajada ochiq-oydinligi va oshkoraligini ta`minlash masalalariga alohida e`tibor qaratilgan.

Seminarda Davlat statistika qo`mitasi boshqarma boshliqlari tomonidan “O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 31 iyuldagi 3165-sonli qarori ijrosi yuzasidan Davlat statistika qo`mitasi tizimida olib borilayotgan ishlar”, “Milliy hisoblar tizimi – 2008 ni milliy statistika amaliyotiga joriy qilish masalalari”, “O`zbekiston Respublikasida ijtimoiy soha va barqaror rivojlanish maqsadlari” mavzularida taqdimotlar qilindi.

Tadbirda ta`kidlanganidek, qaror ijrosini ta`minlash yuzasidan Davlat statistika qo`mitasida kompleks chora-tadbirlar dasturi, nazorat rejasi va vazifalarning har bir bandi ijrosi bo`yicha xarakat rejalari ishlab chiqildi, Davlat statistika qo`mitasi markaziy apparati va hududiy bo`linmalari tarkibi qaytadan ko`rib chiqildi va qo`mita markaziy apparati tarkibida yangi boshqarmalar tashkil etildi, Statistik axborotlarning maksimal darajada ochiqligini ta`minlash maqsadida e`lon qilinadigan ko`rsatkichlar tarkibi qayta ko`rib chiqilib, kengaytirildi, Qo`mitaning rasmiy veb-sayti tahliliy ma`lumotlar, byulletenlar, doklad va press-relizlar bilan muntazam ravishda boyitib borilmoqda.

Shuningdek, Davlat statistika qo`mitasining mas`ul xodimlari tadbir ishtirokchilarini qiziqtirgan boshqa savollarga ham atroflicha javob qaytarishdi.

Axborotlarni tarqatish, xalqaro axborot almashuv
va jamoatchilik aloqalari boshqarmasi




Davlat statistika qo`mitasida korruptsiyaga qarshi kurashish bo`yicha idoraviy komissiya seminari bo`lib o`tdi.

2017 yilning 28 noyabr kuni Davlat statistika qo`mitasida Tizim rahbar va xodimlari tomonidan mansab vakolatlarini suiiste`mol qilishga yo`l qo`ymaslik, korruptsiya holatlarini oldini olish, amaldagi qonunchilik hujjatlari talablariga qat`iy rioya etilishini ta`minlash maqsadida, ularga normativ-huquqiy hujjatlarning mazmuni va ahamiyatini chuqur yetkazishga bag`ishlangan seminar tashkil etildi.

Mazkur seminar O`zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oliy o`quv kurslari vakili hamda O`zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi mas`ul kotibi ishtirokida bo`lib o`tdi.

Ushbu seminarda, Davlat statistika organlari tizimida “Korruptsiyaga qarshi kurashish to`g`risida”gi O`zbekiston Respublikasining Qonuni va uning ijrosi yuzasidan O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 2 fevraldagi 2752-son qarori bilan tasdiqlangan “2017-2018 yillarga mo`ljallangan korruptsiyaga qarshi kurashish bo`yicha Davlat dasturi” ijrosini ta`minlash maqsadida, Davlat statistika qo`mitasining 2017 yil 21 fevraldagi 9-sonli buyrug`i bilan tasdiqlangan “Davlat statistika qo`mitasi tizimida 2017-2018 yillarga mo`ljallangan korruptsiyaga qarshi kurashish bo`yicha idoraviy kompleks chora-tadbirlar rejasi”si ishlab chiqilgan va mazkur rejada belgilangan vazifalar ijrosini ta`minlash bo`yicha tizimda Davlat statistika qo`mitasinig korruptsiyaga qarshi kurashash bo`yicha idoraviy komissiyasi tomonidan qat`iy nazorat o`rnatilganligi haqida ma`lumot berildi.

Seminar davomida dasturga muvofiq ishtirokchilar korruptsiyaga qarshi kurashish bo`yicha idoraviy komissiya tomonidan amalga oshirilgan ishlar to`g`risida to`liq ma`lumot oldilar.

Seminar yakunida bahs munozaralar orqali ishtirokchilar o`zlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar.

Axborotlarni tarqatish, xalqaro axborot almashuv
va jamoatchilik aloqalari boshqarmasi




Тошкент шаҳар статистика бошқармасида “Диний экстремизм ва терроризм ёшлар келажагига тўсиқ”мавзусида, бошқарма ва туман статистика бўлимларининг ёш ходимлари иштирокидаги давра суҳбати бўлиб ўтди

          Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар статистика бошқармасида “Диний экстремизм ва терроризм ёшлар келажагига тўсиқ” мавзусида, бошқарма ва туман статистика бўлимларининг ёш ходимлари ва ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

          Мазкур давра суҳбатида, экстремистлар ва террористларнинг ғайри инсоний ва ғайри диний ҳаракатлари бизни доимо ҳушёр бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни уларнинг соҳта ва ўта ғаразли талқинларидан кескин фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллаш таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, турли экстремистик ва террористик гуруҳлар ёшларни ўз домига тортишда ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланилаётганлиги, ҳозирги вақтда ёшларнинг 50 фоизи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда уларда тарқалаётган ҳар қандай ҳабарларга ишониш ўрнига уларга қарши қаътий курашишни тақозо этаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

          Ўз навбатида, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш олий мақсадимиз бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

          Шу билан бирга, тадбирда иштирокчилар томонидан мавзуга оид қизиқарли маърузалар ташкил қилинди ва юқоридаги масалаларга алоҳида аҳамият бериб ўтилди. Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. Фақат ана шундай асосда ёшларни ўз фикрига эга, турли маънавий ҳуружларга қарши тура олишга қодир бўлган, иродали, фидоий ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга эришиш мумкинлиги қайд этилди.




Туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятларининг ваколатли органлари диққатига!

          Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган 78-иловаcига мувофиқ 1-hudud shakli йиллик “Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисоботи” ни Давлат статистика органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз юзасидан эслатиб ўтади.

          Мазкур ҳисобот, интернет тармоғида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг toshstat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

          Шунингдек, Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.Қўшимча маълумотлар олиш учун Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Демография ва меҳнат статистика бўлимининг (0-371)230-88-22, (0-371)230-88-23 телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.




O‘zbekistonning bebaho ma’naviyat xazinasi dunyo jamoatchiligi e’tiborida

Poytaxtimizda 28-noyabr kuni “Zamonlar chorrahasi: o‘tmishning buyuk merosi – ma’rifatli kelajak poydevori” mavzuida xalqaro media-forum boshlandi.

O‘zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, O‘zbekiston Fanlar akademiyasi, YuNESKO hamda Konrad Adenauer nomidagi jamg‘armaning (Germaniya) mamlakatimizdagi vakolatxonalari hamkorligida tashkil etilgan xalqaro anjumanda senatorlar, deputatlar, vazirlik va idoralar rahbarlari, dunyodagi yetakchi muzey, kutubxona, ilmiy institutlar, xalqaro tashkilotlar vakillari, olimlar va ekspertlar ishtirok etmoqda.

O‘zbekiston zaminidan yetishib chiqqan buyuk allomalar insoniyat tamadduniga ulkan hissa qo‘shgani tarixdan ma’lum. Ular yaratgan nodir asarlar bugun ham ma’naviy hayotimizning asosi, fundamental tadqiqotlar va ilmiy izlanishlar uchun manba bo‘lib xizmat qilmoqda.

Media-forumning ochilishida O‘zbekiston Respubikasi Oliy Majlisi Senati raisining birinchi o‘rinbosari S.Safoyev, madaniyat vaziri o‘rinbosari K.Oqilova, O‘zbekiston Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti B.Abduhalimov, O‘zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi boshqaruvi raisi F.Abduxoliqov, YuNESKOning mamlakatimizdagi vakolatxonasi rahbari vazifasini bajaruvchi D.Badarch mamlakatimizda tarixiy-madaniy merosni har tomonlama chuqur o‘rganishga alohida ahamiyat qaratilayotganini ta’kidladi.

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan buyuk allomalarimizning ilmiy-ma’naviy merosini asrab-avaylash va chuqur o‘rganish borasida keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda. Bunda davlatimiz rahbarining 2017-yil 24-maydagi “Qadimiy yozma manbalarni saqlash, tadqiq va targ‘ib qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori dasturilamal bo‘lmoqda.

O‘zbekistonning boy madaniy merosiga oid noyob manbalar dunyodagi ko‘plab muzeylar, ilmiy-tadqiqot institutlari, galereyalar va arxiv fondlarida saqlanmoqda. Ularni izlab topish va xalqimizga yetkazish maqsadida “O‘zbekiston madaniy merosi” media-loyihasi doirasida salmoqli ishlar amalga oshirilmoqda. Xalqaro forum doirasida loyihaning “Sharq yozma yodgorliklari durdonalari” nomli yangi turkumi taqdimoti o‘tkazildi.

Rossiya Fanlar akademiyasining Sharq qo‘lyozmalari instituti va Fransiya milliy kutubxonasida saqlanayotgan “Katta Langar Qur’oni”, “Me’rojnoma”, “Temur tuzuklari”, “Devoni Husayn Boyqaro”, “Ravzatus-Safo” (Poklik bog‘i) qo‘lyozmalarining faksimile nusxalari O‘zbekistonga topshirilishi tadbirning muhim voqeasi bo‘ldi. Ushbu nusxalar qo‘lyozmalarning asliga juda yaqin, oltin qoplamali qog‘ozda bitilgan.

– Ushbu asarlar Sharq uyg‘onish davrining bebaho namunalaridir, – deydi O‘zbekiston Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti ilmiy xodimi Komiljon Rahimov. – “Katta Langar Qur’oni” VIII asr oxirlarida kufiy-hijoziy xatida bitilgan, dunyoga mashhur “Usmon Mushafi”ning nodir nusxalaridan. Temuriylar sulolasi vakili Husayn Boyqaro qalamiga mansub “Devoni Husayn Boyqaro” nafis miniatyuralar bilan bezatilgan. Tarixchi Mirxondning “Ravzatus-Safo” asarida payg‘ambarlar, Sharqda hukmronlik qilgan sulolalar tarixi hikoya qilinadi. Ushbu loyiha Prezidentimizning noyob tarixiy-madaniy merosimiz namunalarini Vatanimizga qaytarish borasidagi xayrli tashabbuslari doirasida amalga oshirilayotgani quvonarli.

Shu yil may oyida “O‘zbekiston madaniy merosi – xalqlar va davlatlar o‘rtasidagi muloqotga yo‘l” mavzuidagi xalqaro ilmiy-madaniy kongressida “O‘zbekiston madaniy merosi dunyo to‘plamlarida” loyihasining ilk taqdimoti o‘tkazilgan edi.

Anjumanda ushbu turkumga kiruvchi navbatdagi beshta kitob-albom taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Mazkur to‘plamlar O‘zbekistonning boy madaniy merosi durdonalari haqida hikoya qiladi. Xususan, VI jild Rossiyaning M.Glinka nomidagi muzeyida saqlanayotgan yurtimizning noyob musiqa asboblari va nota yozuvlariga bag‘ishlangan bo‘lsa, VII jild Rossiya Fanlar akademiyasi Sharq qo‘lyozmalari instituti yozma merosi to‘plamlaridan joy olgan qimmatbaho yodgorliklarimizga oid ma’lumotlarni taqdim etadi. Sankt-Peterburgdagi Davlat Ermitaji, Davlat tarixi hamda Butunrossiya amaliy bezak va xalq san’ati muzeylaridagi xalqimiz madaniyati va tarixi bilan bog‘liq eksponatlar to‘plamning VIII va X jildlaridan o‘rin egallagan. I.Savitskiy nomidagi Qoraqalpog‘iston davlat san’at muzeyidagi madaniy merosga bag‘ishlangan albom (IX jild) ilk bor chop etildi. Kitob Turkiston avangardining noyob asarlari haqida guvohlik beradi.

Tadbirda ushbu to‘plamlar 49 mamlakatdan kelgan 136 muzey va kutubxona vakillariga topshirildi.

AQShning Hofstra universiteti professori A.Naymarkning qayd etishicha, mazkur yirik media-loyiha O‘zbekiston madaniy merosini dunyoga keng yoyish, xalqaro madaniy aloqalarni yanada mustahkamlashga xizmat qiladi. Shu ma’noda, loyiha qamrovini yanada kengaytirish, yangi nashrlar tayyorlash ustidagi hamkorlikni davom ettirish zarur.

Tadbirda 2018-yilda chop etilishi rejalashtirilgan kitob-albomlar va filmlar haqida ham ma’lumot berildi. Kitoblar O‘zbekiston, Buyuk Britaniya, Rossiya, Fransiya, Turkiya va Yaponiyadagi fondlarda saqlanayotgan, yurtimizning nodir osori-atiqalariga bag‘ishlanadi.

Media-forumning birinchi kunida O‘zbekiston hududida turli madaniyatlar va badiiy an’analar, jahon kolleksiyalarida O‘zbekiston san’ati kabi mavzularda ma’ruzalar tinglandi. Yaponiyalik olimlarning muzey eksponatlari yoshini aniqlash bo‘yicha yangi texnologiyalar haqidagi taqdimoti ishtirokchilarda qiziqish uyg‘otdi.

Rossiyaning “Kultura” telekanali tomonidan taqdim etilgan “O‘zbekiston: kashf etilgan sinoatlar” hujjatli filmi qatnashchilarda katta taassurot qoldirdi. O‘tgan asrning 20-yillarida mamlakatimizda yozib olingan noyob audioyozuvlar ilk bor eshittirildi. Ular Rossiya Fanlar akademiyasining Sankt-Peterburg shahri Rus adabiyoti instituti (Pushkin uyi) fondlarida saqlab kelinmoqda.

San’at ustalari tomonidan ijro etilgan kuy-qo‘shiqlar, folklor namunalari tadbirga ko‘tarinki ruh bag‘ishladi.

O‘zA