Тошкент шаҳар статистика бошқармасида “Истеъмол нархлари кузатувини юритиш ва индексларини ҳисоблаш ҳамда мониторинг кузатувлари бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларини таъминлаш” мавзусида, бошқарма ва туман статистика бўлимларининг бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирокидаги ўқув амалий семинари бўлиб ўтди

          Жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳар статистика бошқармасида “Истеъмол нархлари кузатувини юритиш ва индексларини ҳисоблаш ҳамда мониторинг кузатувлари бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларини таъминлаш” тўғрисида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

          Мазкур ўқув амалий семинарда, истеъмол нархлари кузатувини тўғри ташкил этиш, мониторинг кузатувлари бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ўз вақтида олиб борилиши, иш жараёнидаги мавжуд муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

          Шунингдек, Республика иқтисодиётига Тошкент шаҳрининг нарх кузатувлари кўрсаткичлари ва инфлияцияга даражасини ҳисоблашдаги моҳияти, ҳамда нарх кузатувларини ҳаққонийлигига ҳам жиддий эътибор қаратилиши кераклиги юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

          Шу билан бирга, ўртача нархлар ва ўртача истеъмол нархларининг фарқи ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан семинар иштирокчиларига атрофлича маълумот бериб ўтилди.

          Шунингдек, семинарни шаҳар кесимида деҳқон бозорлари ва уюшган савдо мажмуаларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал ва ўртача нархлари кузатувини тўғри ташкил қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

          Ўқув амалий семинар якунида нархлар статистикасига оид ташкиллаштирилган ўқув семинаридан олган ижобий таассуротлари бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Кун тартибидан ўрин олган масалаларни туб моҳиятини англаш, ҳар бир ҳудуд бўйича шакллантирилган ўртача нархларнинг ҳаққонийлиги, унинг сифатига бевосита бўлим бошлиқлари масъул эканликлари таъкидлаб ўтилди.




Кичик бизнес субъектлари диққатига!

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси кичик бизнес субъектларига мансуб барча кичик ва микрофирма корхоналар томонидан тақдим этиладиган 1-KB shakli (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи” давлат статистика ҳисоботини ва ушбу ҳисоботга тегишли иловаларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этишларини эслатиб ўтади.

Кичик бизнес субъектларига мансуб барча микрофирма ва кичик корхоналар томонидан 2017 йил якуни бўйича тақдим этиладиган йиллик давлат статистика ҳисоботлари рўйхати.

Ҳисобот шакли номи Ҳисобот номи Тақдим этадилар Тақдим этиш муддати
1-KB shakli (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи” Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 26 февралдан кечиктирмай
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(sanoat) “Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2017 йил учун ҳисоботи” Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув берувчи микрофирма ва кичик корхоналар, Ергеодезкадастрнинг шаҳар бўлимлари (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2018 йил 26 февралдан кечиктирмай
Чет эл инвестициялари ҳамда хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(tib) “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи чет эл инвестициялари ва чет эл капитали иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналарлар 26 мартдан кечиктирмай
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи чет эл инвестициялари ва чет эл капитали иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналарлар
1-KB shakliga ilova(tur) “Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи” Сайёҳлик-экскурсия ва жойлаштириш (жамоавий жойлаштириш воситалари) хизматларини кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналарлар (чет эл инвестициялари ва чет эл капитали иштирокидаги корхоналардан ташқари) 12 мартдан кечиктирмай
Сайёҳлик-экскурсия ва жойлаштириш (жамоавий жойлаштириш воситалари) хизматларини кўрсатувчи чет эл инвестициялари ва чет эл капитали иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналарлар 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(eko) «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи” Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларга эга, токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотлар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари 26 февралдан кечиктирмай
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(AKT) “Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Маълумотлар узатиш тармоғида, Интернетни қўшган ҳолда, хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган микрофирма ва кичик корхоналар (провайдерлар, операторлар, хостинг марказлари ва бошқалар) (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 26 февралдан кечиктирмай
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(QM) “Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машинава механизмлар тўғрисидаги 2017 йил учун ҳисобот” Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналарлар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 26 февралдан кечиктирмай
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(QX) “Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисоботи” Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 26 февралдан кечиктирмай
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 26 мартдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(TIF) “Экспорт-импорт тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Хизматлар экспорти ва импорти ҳамда давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган товарлар экспорт-импорти билан шуғулланувчи микрофирма ва кичик корхоналар 26 февралдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova(energo) “Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Асосий фаолият тури саноат бўлган кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай
8-sanoat (kuzatuv anketasi) “Саноат ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиши бўйича 2017 йил учун сўровнома” Йирик саноат ташкилотлари 16 февралдан кечиктирмай
Кичик саноат корхоналари (чет эл инвестициялари
ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)
12 мартдан кечиктирмай
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик саноат корхоналари 3 апрелдан кечиктирмай
1-KB shakliga ilova (qurilish) “Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналарлар чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 26 февралдан кечиктирмай
Бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни амалга оширувчи чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 26 мартдан кечиктирмай

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ – га 2017 йил учун топширилиши
лозим бўлган давлат статистика ҳисоботлари рўйхати қуйидагилар:

Ҳисобот шакли номи Ҳисобот номи Тақдим этадилар Тақдим этиш муддати
1-NNT shakli “Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар 2 мартдан кечиктирмай
1-notijorat shakli “Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” Нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ) дан ташқари) 16 февралдан кечиктирмай

Ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУЖМШ) 8-kom shakli (йиллик) “Хусусий уй–жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот” давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 15 февралдан кечиктирмай топширишлари лозим.

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.




Joriy yilning 1 fevral kuni Toshkent shahar statistika boshqarmasining kengaytirilgan Kengash yig`ilishi bo`lib o`tdi

Joriy yilning 1 fevral kuni Toshkent shahar statistika boshqarmasida kengaytirilgan Kengash yig`ilishi bo`lib o`tdi.

Unda O‘zbekiston Respublikаsi Dаvlаt stаtistikа qo‘mitаsi Rаisining o’rinbosari Ziyadullayev Maxmudjon Djurakulovich, Berdikulov Qobil G`ulomovich, Kengash a`zolari, Toshkent shahar statistika boshqarmasi tarmoq bo`lim boshliqlari hamda tuman statistika bo`lim boshliqlari ishtirok etdi.

Kengash yig`ilishida Toshkent shahar statistika boshqarmasining 2017 yildagi faoliyati natijalari muhokama qilindi va 2018 yil uchun ustuvor vazifalar belgilab olindi.




Тошкент шаҳар статистика бошқармасида уй хўжаликлари кузатуви бўйича Турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бўлими ходимлари билан ўқув-семинар бўлиб ўтди.

2018 йил 29 январь куни Тошкент шаҳар статистика бошқармасида Турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бўлими ходимлари иштирокида “Уй хўжаликлари танлама кузатуви маълумотларини ҳаққонийлиги ва шаффофлигини янада ошириш ҳамда уй хўжаликлари кузатуви маълумотларининг сифатини таъминлаш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда, Уй хўжалиги кузатувининг мақсади, вазифалари, кузатув натижасида шаклланадиган асосий кўрсаткичлар тўғрисида маълумот бериш билан бир қаторда ҳар бир кўрсаткичнинг ишончли ва ҳаққоний бўлишини таъминлаш статистика идораларининг биринчи даражали вазифаси эканлиги таъкидланди ва бу борада иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Бўлим ходимларининг 2017 йилдаги фаолияти натижалари, улар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, 2018 йилга уй хўжалиги кузатуви бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, ҳисобот ва ижро интизомини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, 2018 йилги Уй хўжалиги кузатуви саволномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бандма банд муҳокама этилди.




Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида Давлат статистика қўмитаси раисининг туманнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан Сайёр қабул куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 декабрдаги селектор йиғилишининг 152-сонли баёнида белгилаб берилган вазифаларининг ижроси юзасидан, Давлат статистика қўмитаси Раиси ва раис ўринбосарларининг 2018 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманларда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари мурожатлари учун сайёр қабуллар жадвалига асосан 2018 йил 26 январь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломовичнинг Сайёр қабул куни ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.Бегалов сўзга чиқиб, бугунги кунда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва ишлаб чиқарилаётган статистик маълумотлар, уларнинг шакллантириш жараёнлари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартиб қоидалари, афзалликлари ва бу борада ҳисобот тақдим этувчилар учун яратилган имкониятлар ва қулайликлар, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистика соҳасига оид яратилган енгилликлар ва ушбу қонун талабларини ижросини таъминлаш механизмлари тўғрисида, давлат статистика тизимида ахборот – комуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, давлат интерактив хизматларининг самарали фаолиятини таъминлаш юзасидан белгиланган вазифалар ҳамда бу борада фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва бошқа қатор масалалар муҳокама этилиб, бу борада иштирокчиларга зарур маълумотлар берилди.

Мазкур тадбирда, туман ҳокими, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг малакали мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, туманнинг солиқ, банк, коммунал ташкилотлари ва бошқа соҳа мутахассислари иштирок этиб, улар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Сайёр қабул куни давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг вакилларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан эсталик совғалари топширилди.

Тадбирдан сўнг, Шайхонтохур туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар тақдим этилди.




Toshkent shahar statistika boshqarmasi tomonidan 1-KB (yillik) davlat statistika hisobotini o’z vaqtida va sifatli taqdim etilishi yuzasidan o’quv seminari tashkil etildi.

O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 31 iyuldagi “O’zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo’mitasi faoliyatini takamillashtirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi PQ-3165-sonli qarorda belgilangan ustivor yo’nalishlardan kelib chiqib, Toshkent shahrini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirilib borilishini o’z vaqtida va ishonchli statistik ma’lumotlar bilan ta’minlash, shuningdek qonun hujjatlari ijrosi va davlat statistika ishlarini ishlab chiqarish dasturini sifatli va to’liq ta’minlash maqsadida, tadbirkorlik sub’ektlari tomonidan taqdim etiladigan 1-KB (yillik) davlat statistika hisobotini o’z vaqtida va sifatli taqdim etilishi borasida Toshkent shahar statistika boshqarmasi tomonidan 2018 yil 18 yanvar` kuni Mirobod tumani Hokimiyati majlislar zalida Bektemir, Yashnobod va Mirobod tumanlarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik sub’ektlari ishtirokida o’quv-seminar bo’lib o’tdi.

Mazkur o’quv-seminarda davlat statistika tizimidagi o’zgarishlar, davlat statistika hisobotini taqdim etishdagi yangi yaratilgan imtiyozlar va qulayliklar, qolaversa 2018 hisobot yili uchun yangidan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan va Adliya Vazirligidan ro’yxatdan o’tkazilgan 1-KB (yillik) davlat statistika hisoboti shakli bo’yicha atroflicha tushuntirishlar berildi.

Shuningdek, 1-KB (yillik) davlat statistika hisobot shaklini to’ldirilishi tartib qoidalari, hisobotni Internet tarmog’i orqali o’z vaqtida va sifatli taqdim etilishi va elektron (eStat 2.0) dasturi bo’yicha seminar ishtirokchilariga batafsil ma’lumotlar berildi.

Bundan tashqari, tadbirkorlik sub’ektlari tomonidan statistika hisobotlarini taqdim etishda uchraydigan masalalar va ularni qiziqtirgan savollarga Toshkent shahar statistika boshqarmasining malakali mutaxassislari tomonidan atroflicha tushuntirishlar berildi.




Мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариш ҳажмида якка тартибдаги тадбиркорларнинг салмоғини баҳолаш учун 2018 йилнинг 23-26 январь кунлари давлат статистика идоралари томонидан танлама кузатувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 126 – сонли буйруғига асосан “Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланнувчи жисмоний шахсларнинг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вақтинчалик тартиб” тасдиқланди.

Мазкур Вақтинчалик тартибга асосан 2018 йилнинг 23-26 январь кунлари 1-sanoat (JSh) кузатув анкетаси бўйича ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган жисмоний шахсларнинг танлама кузатувларини ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу кузатув Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ўтказилаётган бўлиб, унинг мақсади, мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариш ҳажмида якка тартибдаги тадбиркорларнинг салмоғини баҳолаш учун зарур бўлган статистик маълумотларни шакллантириш ҳисобланади.

Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган жисмоний шахсларни мазкур сўровда фаол иштирок этишларини сўрайди.