image_pdfimage_print

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ.

Тошкент шаҳрида ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат корхоналарда ишлатиладиган техника ва технологик жараёнларни янгилашни, балки бошқарув ва ҳисобини ташкил этишда иннавацион ёндашувни талаб этади. Шу нуқтаи назардан корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни баҳолашнинг амалиётда қўлланиладиган айрим жиҳатларини тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга.

Қуйидаги жадвалда сўнгги йилларда ўз кучи билан инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотлар динамикаси келтирилган.

Кўриниб турганидек йиллар давомида Тошкент шаҳрида инновацион фаоллик жадал ривожланиб, ўсиб бормоқда. 2016 йилда инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми 5131,8 млн. сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 4 баробарга кўпайган.

Сотилган инновациялар ҳажми 4872,4 млн. сўмни ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 4 баробар кўпайган. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига сотилган инновациялар ҳажми эса 3 баробарга ортди.

Инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона
ва ташкилотлар динамикаси. (2014-2016 йиллар)

2016 йилда ҳудудлар бўйича жорий қилинган
технологик инновациялар сони.

Қуйидаги жадвалда туманлар кесимида жорий қилинган инновациялар сони келтирилган:

Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур туманида корхона ва ташкилотлар томонидан жорий қилинган инновациялар сони 31 тани ташкил қилган бўлса, Бектемир туманида бу кўрсаткич 7 тани ташкил қилмоқда.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________