image_pdfimage_print

Хисобот тақдим этувчи Хусусий уй–жой
мулкдорлари ширкатлари диққатига !

          Тошкент шаҳар статистика бошқармаси барча Хусусий уй–жой мулкдорлари ширкатлари томонидан 8-kom shakli йиллик “Хусусий уй–жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида”ги 2016 йил учун ҳисобот 2017 йил 15 февралдан кечиктирмай давлат статистика ҳисоботларини топширилиши зарурлиги ҳақида эслатиб ўтади.

          Давлат статистика ҳисобот шакллари бланкаси ва ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришларни Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитаси www.stat.uz вэб сайти “Стат-инфо” бўлимининг “Ҳисоботлар шакллари” http://stat.uz/ru/154-2017/1430-statistika-sfery-zhilishchnykh-uslovij-naseleniya-i-uslug қаторидан юклаб олишингиз мумкин.

          Тошкент шаҳрида жойлашган барча Хусусий уй–жой мулкдорлари ширкатлари учун барча туман статистика бўлимлари ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаси(Миробод тумани А.Темур шох кўчаси 11 уй, 35-хона тел.230-88-14, 230-88-25)да ҳисоботларни тўлдириш ва электрон кўринишда топшириш учун бепул маслаҳатлар берилмоқди.

          Шунингдек давлат статистик ҳисоботларини ўз вақтида топирмаган, давлат статистик ҳисоботлар маълумотларни бузиб кўрсатган ёки топшириш муддатини бузгана Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 215 моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

Маълумот учун телефон:
230-88-29, 230-88-09, 230-88-07.

17.01.2017

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________