Тошкент шаҳар статистика бошқармасида жорий йилнинг 28 январь куни “Давлат статистика тизими фаолиятининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг фармон ва қарорларида белгилаб берилган асосий йўналишлари, давлат статистика ишларини бажариш бўйича белгиланган вазифаларнинг 2018 йил ижроси натижалари”га бағишланган Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш йиғилишида, давлат статистика тизими фаолиятининг асосий йўналишлари, давлат статистика ишларини бажариш юзасидан белгиланган вазифаларнинг 2018 йил ижроси бўйича тизим органлари фаолияти натижаларининг танқидий таҳлил қилинди.
Шунингдек, давлат статистика ҳисоботлари ва давлат статистика кузатувларининг қамровининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида раҳбар ва ходимларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини ташкил этиш юзасидан белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича тизим органларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Шу билан бирга, давлат статистика органларининг очиқлигини таъминлаш, статистик ахборотлар сифати ва мазмунини кенгайтириш орқали статистик бюллетенлар ва тўпламларни янада такомиллаштириш ҳамда маълумотларни кенг жамоатчилик ва ахборотдан фойдаланувчиларга етказиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.
2019-01-29