Тошкент шаҳар статистика бошқармасида бошқарма рахбарияти, Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма ахборот ишлари бўлими ҳамкорликда “2016 йилда Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 8 февраль кунида тармоқ статистика бўлими ходимлари, тизимга янги қабул қилинган ҳодимлар ҳамда туман статистика бўлими ходимлари иштирокида йиғилиш ташкил қилинди. Йиғилишдан асосий кўзланган мақсад тизим ҳамда қуйи тизим ходимларини коррупцияга қарши курашишни ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, коррупцияга оид ҳар бир ҳатти-ҳаракат ҳақида зудлик билан тегишли органга ҳабар беришдан иборат. Шунинг билан бирга жорий йилнинг 10 март куни бошқармада тармоқ статистика бўлими бошлиқлари ва туман статистика бўлими бошлиқлари иштирокида коррупцияга қарши курашишни ташкил этиш мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Давра сухбати жараёнида коррупция ҳолатини келтириб чиқарувчи сабаблар чуқур тахлил қилиниб, мазкур ҳолатнинг умуман вужудга келмаслиги устидан назоратни кучайтириш ҳақида тегишли топшириқлар бериб ўтилди.
2016-04-06