image_pdfimage_print

Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизими

Тошкент шаҳрида амбулатория-поликлиника муассасалари сони 2014 йили 801 та бўлган бўлса 2016 йилда улар сони 914 тани ташкил қилди.

Шифохона муассасалари сони эса 2014 йилда 127 тани ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 135 та муассаса фаолият юритди.

2014 йил амбулатория поликлиникалар сони 801 тани ташкил қилган бўлса, 2016 йил улар сони 914 тани ташкил қилди. Туманлар бўйича Юнусобод туманида амбулатор поликлиникалар сони 2016 йилда 145 тани ташкил қилган бўлса, Бектемир туманида 7 тани ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш тизимини мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 2016 йилда шифохоналар сони кўпайди. 2014 йил шифохоналар сони 127 тани ташкил қилган бўлса, 2016 йил улар сони 135 тани ташкил қилди. Кичик корхоналар ва микрофирмаларидаги шифохоналар сони 39 тадан иборат бўлган.

Туманлар бўйича М.Улуғбек туманида шифохоналар сони 2016 йилда 21 тани ташкил қилган бўлса, Бектемир туманида 1 тани ташкил қилди.

2016 йилда тиббиёт муассасаларида биринчи марта рўйхатга олинган касалликлар сони 2549,3 мингта бўлиб, улардан 60 фоизи аёлларда ва 40 фоизи эркакларда аниқланган.

5-расмда туманлар ва беморлар жинси бўйича маълумотлар келтирилган. Биринчи марта қўйилган ташхис билан қайд қилинган касалликлар аёллар ҳиссасига тўғри келмоқда.

2016 йилда биринчи марта қўйилган ташхис билан қайд қилинган касалликлар беморларнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, асосий қисми (1322,2) 18 ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келди. 0-14 ёшгача бўлган аҳолида (1036,7) ва 15-17 ёшлардаги аҳолида (190,3) кузатилди.

2016 йилда биринчи марта қўйилган ташхис билан қайд қилинган касалликлар беморларнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, асосий қисми яъни 51,8 фоизи 18 ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келди.

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши сезиларли даражада ортиб бораётганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Бунга мисол тариқасида амбулатор поликлиникалар сони 2015 йилда 644 тани ташкил қилган бўлса, 2016 йилда улар сони 697 тага етди. Шифохоналар сони эса 2015 йилда 35 та бўлган бўлса, 2016 йилда 39 тага етди.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________