2017 йил 1 сентябр ҳолатига Тошкент шаҳрида
рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони тўғрисида
МАЪЛУМОТ.

          Жорий йилнинг январ-август ойлари якуни бўйича Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони – 61,1 мингдан ортиқни, шундан 7,2 мингдан ортиқ корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,4 фоизга кўп.

2017 йил 1 сентябр ҳолатига Тошкент шаҳрида
иқтисодиёт тармоқлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар
сони тўғрисида МАЪЛУМОТ.

          Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 19,5 фоиз саноатда, 7,1 фоиз қурилишда, 1,0 фоиз қишлоқ ва ўрмон хўжалигида, 19,0 фоиз савдода, 4,3 ташиш ва сақлашда, 7,6 фоиз яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 3,5 фоиз ахборот ва алоқада, 2,1 фоиз соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 35,9 фоиз бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

29.09.2017

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________