Қурилиш фаолияти. Тошкент шаҳри миқёсида 2017 йил январь-августда 3343,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,2 фоизни ташкил этди.

          Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 58,1 фоизи бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича қурилиш ишлари, 21,5 фоизи фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ва 20,4 фоизи ихтисослаштирилган қурилиш ишларига тўғри келди. Шу жумладан умумий ҳажмдан 68,7 фоизи янги қурилиш, реконструкция ва кенгайтириш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга тўғри келади.

          Нодавлат мулкчилик шаклидаги ташкилотлар томонидан 3170,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 94,8 фоизни (2016 йил январь-июнга нисбатан ўсиш суръати -101,0 фоизни) ташкил қилди.

          Мулкчилик шакллари бўйича қурилиш ташкилотларининг ўз кучлари билан бажарган қурилиш ишлари тақсимоти қуйидагича ифодаланади:

1-rasm

          Пойтахтимиз пудрат ташкилотларининг 2017 йил январь-августда қурилиш фаолият тури бўйича пудрат ишлари ҳажми бўйича давлат ва нодавлат секторларининг нисбати қуйидагича ифодаланади:

2-rasm

29.09.2017

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________