image_pdfimage_print

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҚУРИЛИШ

2016 йилнинг январь–декабрида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 10738,7 млрд.сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳажми – 3,7 миллиард АҚШ долларини) ёки 2015 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 141,8 фоизни ташкил қилди.

2016 йилнинг январь–декабрида мулкчилик шакллари ва молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг тақсимланиши қуйида келтирилган:

2016 йилнинг январь–декабрида иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркиби қуйидагича ифодаланади:

Алоҳида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўзлаштирилган инвестициялар қуйидагича ифодаланади:

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш

2016 йилнинг январь–декабрида умумий майдони 683,4 минг кв.м. бўлган 2,9 мингта уй ёки 4,4 мингта квартира (2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан 100,6 фоиз) уй–жой фойдаланишга топширилди.

Касалхоналар, амбулатория – поликлиника муассасаларини янги қуриш ва қайта тиклашда 46,3 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ва бу соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўзлаштирилган инвестицияларнинг 18,2 фоизини ташкил қилди.

Олий таълим муассасалари, лицейлар ва касб–ҳунар коллежларини қуриш ва қайта тиклашда 7,6 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ва бу таълим соҳасига киритилган инвестицияларнинг 2,0 фоизини ташкил қилди.

Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш ва қайта тиклашда 15,8 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ёки таълим соҳасига киритилган инвестицияларнинг 4,3 фоизини ташкил қилди.

Қурилиш фаолияти. 2016 йилнинг январь–декабрида 5 006,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан 110,2 фоизни ташкил этди.

Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 70,4 фоизи янги қурилиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, 29,6 фоизи эса капитал, жорий таъмирлаш ва бошқа қурилиш пудрат ишларига тўғри келди.

Мулкчилик шакллари бўйича қурилиш ишлари таркиби қуйидагича ифодаланади:

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________