Toшкент шахрида таълим соҳаси.

      Тошкент шахрида таълим сохаси энг устувор ва долзарб масала сифатида қаралади ва доимий эътибор ва назоратдадир.

      Тошкент шаҳрида ушбу соҳанинг қанчалик ривожланиб бораётганини қуйидаги маълумотлардан билиб олиш мумкин. Бунда 2013-2016 йиллар тахлил қилинган.

1. Тошкент шаҳрида мактабгача таълим.

      Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 январь ҳолатига мактабгача таълим муассасалари сони 546 тани ташкил қилмоқда.

      Бу кўрсаткич 2013йилда 513 тани ташкил қилган. Яъни 2016 йилда мактабгача таълим муассасалари сони 2013 йилга нисбатан 6,4 фоизга ўсган. Улардаги тарбияланаётган болаларнинг 64360 нафари(52,8 фоиз) ўғил болалар, 57330 нафари (47,1 фоиз) қиз болаларни ташкил қилмоқда.

2.Тошкент шаҳрида умумий ўрта таълим.

      Тошкент шаҳрида умумий ўрта таълим тизими йилдан-йилга янада ривожланиб бормоқда. 2016/2017 ўқув йилида умумтаълим мактаблари жами 327 тани, улардаги ўқувчилар сони 359824 тани ташкил қилган бўлса, 2013 йилда умумтаълим мактаблар сони 320 тани, улардаги ўқувчилар сони 319558 тани ташкил қилган. Умумтаълим мактаблар сони 2013 йилга нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.

      Аҳолининг умумий ўрта таълим билан қамраб олиниш даражаси бўйича Тошкент шаҳри дунёнинг ривожланган ва нуфузли давлатларидаги шаҳарлари қаторида туради.

      Қуйидаги жадвалда таълим тизимининг қанчалик ривожланаётганлигини кўрсатувчи кўрсаткичлардан бири, яъни ҳар бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони туманлар кесимида келтирилган: (2016 йил)

3. Тошкент шаҳрида ўрта махсус касб-хунар таълими.

      Тошкент шахрида академик лицейлар сони 2013 йилда 40 тани, 2016 йилда 41тани ташкил қилди.

      Касб-хунар коллежлари эса 2013 йилда 80 тани, 2016 йилда эса 81тани ташкил қилди.

4. Тошкент шаҳрида олий таълим тизими.

      Тошкент шаҳрида олий таълим тизими миқдор ва сифат жихатдан изчил ривожланмоқда. Олий таълим муассасалари сони 2013 йилда 34 та бўлган бўлса, 2016 йилга келиб улар сони 14,7 фоизга ошди, яъни 39 тага етди.

      Мамлакатдаги таълим тизимининг аҳволи ҳақида муҳим маълумот берувчи кўрсаткичлардан бири бу таълим муассасаларининг битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сонидир. Ўқувчилар умумий сонини ўқитувчилар умумий сонига бўлиш орқали аниқланади. Тошкент шаҳрида ҳар бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони камаймоқда ва бу таълим сифатининг йилдан йилга яхшиланиб бораётганлигини ифода этади. Масалан, 2013 йилда олий таълим муассасаларида ҳар бир профессор ўқитувчига 21,1 нафар талаба тўғри келган бўлса, 2016 йилга келиб 10,4 нафарни ташкил қилди.

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________