26/01/2022

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда жами 107,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,8 % ни ташкил этди.

 Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 5,6 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 5,2 % га тенг.

 Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 101,8 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 94,8 % га тенг.

 Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 29,7 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

 Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 56,4 трлн. сўмни ташкил қилган.

 photo2022-01-2616-09-42

Toshkent shahar statistika boshqarmasi
Axborot xizmati                    

Tugmani bosing Tinglash GSpeech